ПСЖ Верратти олиб қолиш йўлини топди

 

ПСЖ жамоаси раҳбарияти клуб ярим ҳимоячиси Марко Верраттини “Барселона”га кетиб қолмаслиги учун уни олиб қолишнинг йўлини топган кўринади.  

Франуцз ОАВларининг маълумотларига кўра, ПСЖ италиялик 24 ёшли футболчининг маошини икки баробар, яъни, 6 миллиондан 12 миллион еврогача кўтариш орқали жамоада олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, ўтган мавсумда италиялик футболчи Франция чемпионатида 28 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!