ПСЖ Хамес учун курашга қўшилди

7 июнь, 08:45 474

ПСЖ Хамес учун курашга қўшилди

 

Франция вице-чемпиони ПСЖ жамоаси раҳбарияти “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес учун курашга қўшилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, парижликлар вакиллари Колумбия терма жамоаси аъзосининг агенти билан Кардиффда, клубнинг ЕЧЛ финалидан олдин учрашиб, трансфер борасида музокаралар ўтказган.

Хамесанинг агенти мижозининг трансфер қиймати 75 миллион евро эканини ва ундан арзонга сотилмаслигини маълум қилган. Айни вақтда колумбиялик иқтидорли футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва “Интер” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш керакки, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес Хамеснинг жамоада қолиш-қолмаслигини бош мураббий Зинедин Зидан ҳал қилишини айтиб ўтганди