ПСЖ ақлдан озди ёҳуд парижликлар бир дарвозабон учун 100 млн евро сарфлашмоқчи

18 июнь, 12:25 193

ПСЖ ақлдан озди ёҳуд парижликлар бир дарвозабон учун 100 млн евро сарфлашмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби “Атлетико” дарвозабони Ян Облакни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Goal нашрининг маълум қилишича, парижликлар 24 ёшли голкипернинг шартномасида қайд этилган 100 млн евро товон пулини тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “матрасчилар” ПСЖнинг Облак борасидаги 75 млн евролик таклифини рад этишган эди.

Таъкидлаш керакки, агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, у ҳолда словениялик футболчи дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланиши мумкин.