ПСЖ бепул келган футболчини 20 миллионга сотади

10 март, 19:30 452

ПСЖ бепул келган футболчини 20 миллионга сотади

 

Франция чемпионатида иштирок этаётган ПСЖ ярим ҳимоячиси Ҳотам Бен Арфа ёзда жамоасини тарк этадиган бўлди.

30 ёши футболчи мавсум олдидан парижликлар сафига эркин агент сифатида қўшилган эди. Бироқ, тажрибали футболчи мавсумда ўзини кўрсата олмади ва атиги беш маротаба майдонга тушди.

Шунга қарамай, Бен Арфага ҳозирги кунда “Рома”, “Милан”, “Саутгемптон” ва “Севилья” жиддий қизиқиш билдирмоқда. ПСЖ эса ўз ўйинчисини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилди.

SPORTS.uz