ПСЖ чемпионатдан кейин ЕЧЛда ҳам таслим этилди (Видео)

 

Европа Чемпионлар Лигаси турнири 6-турида ПСЖ жамоаси сафарда “Бавария” меҳмони бўлди. Мазкур ўйинда ўзига келаётган мюнхенликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғолиблар сафида Толиссо дубль муаллифига айланган бўлса, Роберт Левандовски битта гол киритди. Ушбу голларга Кильян Мбаппе битта гол билан жавоб қайтарди.

Қайд этиш керакки, ПСЖ жорий мавсумда ЕЧЛдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Парижликлар чемпионат доирасидаги сўнгги турда ҳам биринчи бор мавсумдаги мағлубиятини қабул қилганди.

Унаи Эмери шогирдлари кутилмаганда “Страсбур”га 1:2 ҳисобида енгилган эди.  Қуйида учрашув видеошарҳи ва голларини томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!