ПСЖ дарвозабони билан шартномани бекор қилди

Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Сальваторе Сиригу жамоа билан шартномасини бекор қилди. Томонлар ўзаро келишган холда, шундай қарор қабул қилишди.

30 ёшли кипер Италиянинг “Торино” клуби сафига бориб қўшилди. Илгарироқ, Сиригу “буқалар” билан 4 йиллик шартнома имзолагани ва йилига 1,3 млн евро миқдорида маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган йилги мавсумни “Севилья” хамда “Осасуна”да ижара асосида ўтказган Сиригу Париж клуби билан 12 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!