“ПСЖ” дарвозабони фаолиятини Италияда давом эттиради

“ПСЖ” дарвозабони Сальваторе Сиригу Италиянинг “Торино” жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда. Ушбу манбанинг таъкидлашича, туринликлар Сиригуни Жо Хартнинг ўрнига олишмоқчи. “Буқалар” раҳбариятига Хартнинг ўйинлари маъқул келмаган ва у билан шартнома имзолашни пайсалга солмоқда.

Ўз навбатида, “ПСЖ”нинг ҳам италиялик киперни ортга қайтариш нияти йўқ. Хабарларга қараганда, “Торино” ушбу келишувни амалга оширди ва яқин кунларда Сиригу билан шартнома имзоланади. Унга йилига 1,3 млн миқдоридаги йиллик маош тайинланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!