ПСЖ энди де Хеага қизиқиб қолди

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳамда Испания терма жамоаси дарвозабони Давид де Хеа ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда бир қатор француз нашрларига таяниб Sport.es  нашри хабар бермоқда.

Париж супер клубининг шорт-листида 26 ёшли испаниялик посбондан ташқари шунингдек Тибо Куртуа (“Челси”) ҳамда Жанлуижи Доннарумма (“Милан”) каби маҳоратли дарвозабонлар ҳам ўрин олишган.

Эслатиб ўтамиз, де Хеанинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Ўз навбатида МЮ ҳам тажрибали голкиперни ўзида сақлаб қолиш учун у билан келишувни узайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!