ПСЖ футболчиси жамоани тарк этмоқчи эмас

16 май, 22:30 258

ПСЖ футболчиси жамоани тарк этмоқчи эмас


ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос яқин вақт ичида жамоасини тарк этмаслигини маълум қилди.

Мен келаси мавсум ҳам ПСЖ шарафини ҳимоя қиламан. Яна бир марта Франция чемпиони бўлишимизга ишонаман. Парижда қолишим 100%, – дейди бразилиялик футболчи AS нашрига.

Маркиньос бу мавсум Франция чемпионатида 28 ўйинда майдонга тушиб, 3 голга муаллифлик қилган.