ПСЖ голеадор ҳужумчи билан шартномани узайтирмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан шартномани узайтирмоқчи.

L’Equipe нашри тарқатаётган хабарга қараганда, парижликлар 29 ёшли ҳужумчи билан 2020 йилга қадар шартнома имзолашлари кутилмоқда.

Манбанинг хабар тарқатишича, томонлар барча масалаларни ҳаль қилиб бўлишган ва келишувнинг кичик деталларига аниқлик киритилса бўлгани.

Қайд этиш жоиз, Кавани жорий мавсумда пойтахтликлар сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 24 гол урган ва 1 асмарали пас узатган.

“Манчестер Юнайтед”га Кавани керак

Кавани Иброҳимовичнинг ортидан қувмоқда

Кавани “Анже”га урган голини ҳалок бўлган “Шапекоэнсе” футболчиларига бағишлади (Фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!