ПСЖ ҳам Куадрадо учун курашга қўшилди

Туриннинг “Ювентус” клуби хавбеки Хуан Куадрадо ПСЖ клубининг қизқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда TMW нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича томонлар ушбу масала юзасидан ўзаро музокараларни бошлаб юборишган. Бироқ, ҳозирча футболчининг трансфери борасидаги аниқ маълумотлар эълон қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли колумбиялик футболчи ўтган мавсум Италия А Сериясида жами 30та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!