ПСЖ ҳамон "Боруссия Д" ҳимоячисидан умидини узгани йўқ

ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ҳамон Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейрога нисбатан қизиқишини сўндирмаяпти. Бу ҳақда  Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда парижликлар Португалия терма жамоаси аъзоси учун 25 млн евро таклиф қилишган. ПСЖ клубининг янги спорт директори Антеро Энрике эса тез кунларда футболчининг агенти билан учрашиб, унинг трансфери масаласига ойдинлик киритмоқчи. Таъкидлаш керакки, Париж клуби Геррейрони жамоанинг 35 ёшли ҳимоячиси Максвеллга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи якунланган мавсум Германия Бундеслигасида жами 24та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унга шунингдек ПСЖдан ташқари "Ювентус" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

ПСЖ, "Манчестер Сити" ва "Ювентус" бир футболчи учун курашмоқда

“Барселона” – “Ювентус” ва “Монако” - “Боруссия Дортмунд”. Асосий таркиблар маълум

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!