“ПСЖ” ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

 

Франциянинг “ПСЖ” жамоаси уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани билан шартномани узайтирди.

Янги келишувга кўра Кавани 2020 йилга қадар Парижда тўп суради. Унинг олдинги шартномаси эса 2019  йилда ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Кавани 2013 йилда “ПСЖ” сафига “Наполи”дан келиб қўшилган. 30 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар парижликлар сафида 192 та баҳс ўтказиб, рақиблар дарвозасини 125 бор ишғол этишнинг уддасидан чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!