ПСЖ жорий мавсум Чемпионлар лигасида илк марта гол ўтказиб юборди

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувларига якун ясалди.

Ҳусусан, шу куни ўз майдонида “Селтик”ни қабул қилган ПСЖ 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гарчи, парижликлар рақиб дарвозасига 7та гол киритган бўлишсада, ўз дарвозаларидан ҳам гол ўтказиб юборишди. Эътиборлиси, ушбу ягона гол ПСЖнинг жорий мавсум ЕЧЛдаги ўз дарвозасидан ўтказиб юборган илк голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан жами 24та гол урган Унаи Эмери шогирдлари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи тарихида энг сермахсул жамоага айланиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!