ПСЖ мухлислари Неймарга хуштаквозлик қилишди

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар “Дижон”га қарши баҳс сўнггида парижлик мухлисларнинг қаҳрига учради.

Гап шундаки, Неймар 83-дақиқада рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини тепишни ўз зиммасига олди ва Каванига бермади. Агарда, Кавани гол киритганида, ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олар ва Златан Ибрагимовичнинг рекордини янгилар эди.

ПСЖ мухлислари эса пенальтини айнан Кавани тепишини исташди ва “Ка-ва-ни” деган ҳайқириқлар эшитилди. Неймарга эса ҳуштаквозлик қилишди.

Маълумот учун, Неймар бу ўйинда 4 та гол киритди ва икки голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!