ПСЖ мухлисларининг касрига 100 минг евро жарима тўлайдиган бўлди

28 апрель, 08:11 179

ПСЖ мухлисларининг касрига 100 минг евро жарима тўлайдиган бўлди

Франция чемпионати тартиб-интизом қўмитаси мамлакатнинг амалдаги чемпионини жаримага тортди.

Унга кўра Франция Лига кубоги финалида “Монако”га қарши баҳсда парижлик мухлисларнинг қилган тартибсизликлари учун ПСЖ 100 минг евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лион шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда парижлик мухлислар стадионнинг бир нечта ўриндиқларини синдиришган ва ўйингоҳга зарар етказишган эди.