ПСЖ ўз сафида “Тоттенхэм” футболчисини кўрмоқчи

Франциянинг амалдаги чемпиони – ПСЖ клуби "Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роузнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича парижликлар ҳозирча на “шпорлар”га ва на 28 ёшли футболчининг ўзига бу борада таклиф билан чиқишмаган. Бироқ, тез орада жамоа бу борада расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Роуз ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 17та учрашувда иштирок этган ва 1та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!