ПСЖ президенти икки ўт орасида қолди

25 сентябрь, 09:39 888

ПСЖ президенти икки ўт орасида қолди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани клуб президенти Носир Ал-Хелайфининг пенальтини Неймарга бериш эвазига таклиф қилган 1 миллион евролик мукофотини рад этди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Уругвайлик футболчининг шартномасига кўра агар у чемпионат якунида жамоанинг энг яхши тўпурари бўлса 1 миллион евро бонус олиши белгилаб қўйилган. Ал-Хелайфи эса Каванига ушбу бонусни тўпурар бўлмаган тақдирда ҳам беришга тайёр эканлигини айтган.

Каванидан бу борада рад жавобини олган президент шундан сўнг ўз вакилларини Неймар билан гаплашиб, уни 11 метрлик зарба пайтида Кавани билан тўп талашмасликка кўндиришга ундаган. Бироқ, бразилиялик футболчи ҳам бунга рози бўлмаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.