ПСЖ собиқ мураббийи "Барселона"ни бошқариши мумкин

3 май,2017, 19:45 443

ПСЖ собиқ мураббийи


Франциялик мутахассис Лоран Блан “Барселона” клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.

Catalunya Ràdio порталининг хабар беришича, каталон клуби раҳбарияти Блан билан музокаралар ўтказган. Жамоанинг амалдаги устози Луис Энрике аввалроқ мавсум якунига етгандан сўнг клубни тарк этишини маълум қилган эди.

2016 йил ёзда Лоран Блан ПСЖ бош мураббийлигидан озод қилинган ва унинг ўрнини Унаи Эмери эгаллаган эди.