ПСЖ устози: Энди бизни ҳам ҳакамлар ҳурмат қилишади

ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери ўтган мавсум ЕЧЛ доирасида “Барселона”га қарши кечган қарама-қаршилик бораси берилган саволга жавоб қайтарди.

“Бу қарама-қаршиликни икки қисмга бўлиш мумкин. Биринчисида биз кучли рақибни ишончли тарзда мағлуб этган эдик.

Иккинчи ўйинда эса уларга рақобат кўрсата олмадик. Бунда бизга боғлиқ бўлмаган фактор – ҳакамлик ҳам бор эди.

Мен олдин ҳам айтганман, ҳакамлар кучли жамоаларни ҳурмат қилишади. Орадан бир йил ўтди ва вазият ўзгарди. Энди биз ҳам топ клубларга қарши муносин ўйнай оламиз. Энди, бизни ҳакамлар ҳам ҳурмат қилишади”, – деб айтиб ўтди Эмери Маrcа нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!