ПСЖ устози Ла Лигада ишламоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери қачондир Испаниянинг "Реал Сосьедат" клубида ишлаш истаги борлигини айтиб ўтди.

Испаниялик мутахассиснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум якунида поёнига етади ва клуб раҳбарияти Эмерига янги шартнома таклиф қилишни режа қилмаяпти.

"Менга доимо "Реал Сосьедат" жуда ёқади. У менинг қалбимдан муқим ўрин эгаллаган. Мен бу жамоада 10 йилимни ўтказганман ва мен бу ерда ишлашни истайман.

Ҳозир ПСЖ кучаймоқда. Францияда муваффақиятли ўйин кўрсатиб келмоқда, келажакда эса Европада ҳам соврин ютади", - деб айтиб ўтди Эмери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!