ПСЖ ва Кавани келиша олишмаяпти

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра ўтган ҳафтада ПСЖ мутасаддилари уругвайлик футболчига 2020 йилга қадар узайтирилган шартнома таклиф қилган, бироқ, Кавани ва унинг агентига шартноманинг молиявий томони маъқул келмаган. Бу борадаги музокараларнинг қачон давом эттирилиши маълум эмас. Аммо, ПСЖ Каванини ўзида сақлаб қолишга ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каванининг ҳисобида 25та гол бор ва у айни дамда Франция чемпионати тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!