ПСЖ ёзда Неймарни сотиши мумкин, фақат "Реал"га эмас

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймарни қайси жамоага сотиб борасида ўйламоқда.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар ёзда 26 ёшли бразилиялик футболчини “Манчестер Юнайтед”га сотиши мумкин. Улар Неймарни асло “Реал”га сотишмоқчи эмас. Боиси, клуб президенти Носир Ал-Хелаифи “қироллик клуби”ни умуман ёқтирмайди.

Унинг МЮга трансфери эса таҳминан 400 млн еврога баҳоланмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Неймар ПСЖ сафига ўтган ёз “Барселона”дан 222 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!