ПСЖ ёзда Унаи Эмерини ҳайдаб, ўрнига Луис Энрикени олиб келмоқчи

7 декабрь,2017, 16:05 279

ПСЖ ёзда Унаи Эмерини ҳайдаб, ўрнига Луис Энрикени олиб келмоқчи

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан еврокубокларда ғолиб чиқишга ишонмаяпти.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра клуб президенти Нлсир Ал-Хелаифи жорий ҳафта бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида “Бавария”дан (3:1) учралган мағлубиятдан сўнг айнан шундай фикрга келган. Шу боис, парижликлар 46 ёшли испаниялик мутахассис билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи эмас. Айтиш лозимки, Эмерининг ПСЖ билан келишуви жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Берилган маълумотларга қараганда Париж клуби шорт-листидан Массимилиано Аллегри, Антонио Конте, Диего Симеоне ва Жозе Моуринью каби мутахассислар жой олишган. Бироқ, бу борада ўтган мавсум сўнггида “Барселона” клубидан кетган ва айни дамда ишсиз юрган Луис Энрикенинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.