ПСЖда можаро чиқараётган Каванига ҳам харидорлар чиқмоқда

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Англия премьер-лигаси  етакчиларининг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Тhe Mail нашри тарқатган хабарга кўра Неймар ҳамда Кавани ўртасида келиб чиққан можародан “Челси” ҳамда “Эвертон” клублари унумли фойдаланиб, уругвайлик тўпурарни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумотларга кўра Каванига инглиз жамоаларидан ташқари Италиянинг “Наполи” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қарганда парижликлар раҳбарияти молиявий фэйр-плейга риоя қилиш учун қишда бир нечта футболчиларини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!