ПСЖнинг янги спорт директори Обамеянгнинг нархи 70 млн евро эмаслигини билади

12 июнь,2017, 13:20 471

ПСЖнинг янги спорт директори Обамеянгнинг нархи 70 млн евро эмаслигини билади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини ПСЖда давом эттирмаслиги мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Париж клубининг янги спорт директори Антеро Энрикенинг фикрича габонлик ҳужумчи Патрик Клюйверт (ПСЖнинг аввалги спорт директори) ўйлаганидек 70 млн евро турмайди.

Айни шу сабабли ҳам Обамеянг “Боруссия” билан йиллик 14 млн евро маош эвазига 4 йиллик шартнома имзолади. Аммо, шу ҳолатда ҳам у бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Боиси, унга «Манчестер Сити» ва «Милан»дан, қолаверса Хитойнинг «Тяньжинь Цюаньжянь» клубидан супер таклифлар бўлмоқда.

ПСЖ трансферлар учун 220 млн евро сарфлайди

“Милан” хатосини тўғирламоқчи