1111 0

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо енгил вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор билан бокс учрашуви ҳақида музокаралар олиб борганини, аммо бу борида келишувга эриша олмаганини айтиб ўтди.

– Биз бошланғич босқичда музокаралар олиб бордик, аммо бундан ҳеч қандай натижага эриша олмадик. Шуни таъкидлашим керакки, агар беллашув ҳақида келиша олсак, биз томондан ҳеч қандай муамоллар йўқ ва мен бунга тайёрман, – дея Пакьяонинг сўзларини келтиради Yahoo Sports нашри.

Аввалроқ, товон пули Конорнинг мавқеига тўғри келса, ирландиялик спортчи 2018 йилда рингга қайтишини эълон қилган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98