Пакьяо ва Матиссе ўртасидаги чемпионлик жанги Малайзияда бўлиб ўтади

  • 3 апрель, 2018, 16:51
  • 0
  • Бокс

Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Оскар де ла Хойя сўзларига кўра, аргентиналик Лукас Маттисе ва филиппинлик Мэнни Пакьяо ўртасидаги ярим ўрта вазн тоифасида жанг июлда бўлиб ўтади. WBA жаҳон чемпионлиги учун кечадиган жангга Куала-Лумпур шаҳри мезбонлик қилади.

Ярим ўрта вазн тоифасининг жаҳон чемпиони Лукас Матиссе ўз камарини 14 июл куни Мэнни Пакьяога қарши Куала-Лумпурда (Малайзия) ҳимоя қилади, – деб ёзади Де Ла Хойя твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо сўнгги жангини Жефф Хорнга қарши 2017 йил июлида ўтказган ва ютқазган эди. Филиппинлик боксчи саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона боксчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!