Пакьяо ва Хорн реванш жанги Брисбенда бўлиб ўтади

  • 21 август, 2017, 16:30
  • 0
  • Бокс

Брисбен мэри Грэм Куиркнинг сўзларига кўра, собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо ва австралиялик Жефф Хорн ўртасидаги реванш жанги ушбу шаҳарда бўлиб ўтади. Жанг шу йили ташкил қилинади.

20 август куни шаҳар мэри боксчилар промоутерлари билан музокаралар олиб борган. Уларнинг биринчи жанги июлда Брисбенда ташкил қилинган ва очколар бўйича Хорн ғалаба қозонган.

Ажойиб янгилик! Пакьяо шу йили Хорн билан реванш жангини ўтказади, – дея Куиркнинг сўзларини келтиради Brisbane Times нашри. – Жанг Брисбенда бўлади.

Маълумотларга кўра, биринчи ўрта вазн тоифасининг WBO жаҳон чемпионлиги учун кечадиган беллашув ноябр ойида "Санкорп Стэдиум" аренасида ташкил қилинади. Стадион ўз бағрига 52 000 мухлисни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!