Пакьяога янги рақиб топилди

  • 23 февраль, 2017, 15:18
  • 0
  • Бокс
 

Профессионал бокс юлдузи Мэнни Пакьяо анчадан буён ўзига муносиб рақиб қидирмоқда.

Маълум бўлишича, филиппинлик ўрта вазн чемпиони айни пайтда британиялик боксчи Амир Хан билан музокара олиб бораётган экан.

- Жамоамдагилар Амир Хан билан жанг борасида музокара олиб бормоқда, - дейди Мэнни Пакьяо. - Тез орада бу масала бўйича бир қарорга келинади.

Мэнни Пакьяо профессионал рингда 59 та ғалаба (38 та нокаут), олтита мағлубият ва иккита дуранг натижа қайд этган. Амир Хан эса 31 та ғалаба (19 та нокаут) ва тўртта мағлубиятга эга.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!