Панамадаги стадионни мамлакатни мундиалга олиб чиққан футболчи шарафига номлашлари мумкин

Панамада терма жамоа ҳимоячиси Роман Торрес шарафига стадион номини беришмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, айнан унинг ҳал қилувчи ўйинда Коста-Рика (2:1) дарвозасига киритган голи якунда мамлакатни ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига олиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Америка минтақасидан Панамадан ташқари Мексика ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ҳам мундиал йўлланмасини қўлга киритишди. Саралашда 4-ўринни эгаллаган Гондурас терма жамоаси эса қитъалараро плей-оффда Осиё вакили ҳисобланган Австралия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!