Пара Таэквондочидаримиз Африкани "забт этишди"

Руанда пойтахти Кигали шаҳрида 31 март– 2 апрель кунлари Пара Таэквондо буйича Африка II очик чемпионати булиб утди. Мазкур нуфузли мусобақада 17 мамлакатдан 44 нафар спортчи иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини тўрт нафар ҳамюртларимиз - Сарваржон Обиджонов, Санжарбек Мухторов, Зиёда Исоқова ва Фарҳод Мамазиёевлар ҳимоя қилишди. 

Таъкидлаш керакки, терма жамоамиз аъзолари Африка очиқ чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жами тўртта медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида мусобақани кучли учликда якунлашди. 

Фарҳод Мамазиёев финалга қадар барча рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда  Конго Демократик Республикаси вакилини 9:1 ҳисобида таслим қилди ва олтин медални қўлга киритди. Зиёда Исоқова эса финал баҳсида олтин очко эвазига марокашлик рақибасини 1:0 ҳисобида енгди. Сарваржон Обиджонов ва Санжарбек Мухторовлар эса бронза медалига лойиқ кўрилишди. 

Маълумот учун, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган XVI Паралимпия ўйинлари дастуридан Пара Таэквондо ҳам ўрин олган. Африка Очиқ чемпионати ғолиблари ана шу Паралимпия ўйинлари учун қимматли             20 рейтинг очкосини қўлга киритишди. Бобур Кузиев рахбарлигидаги терма жамоамиз эртага, 4- апрель куни эрта тонгда пойтахтимизга қайтиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!