Парадзюдочиларимиз олтин медаль учун курашишади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган IV Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.

Дзюдо (Паралимпия)йўналишида яна бир ажойиб янгилик. Бугун ушбу йўналишнинг ярим финали босқичида гиламга чиққан ватандошларимиздан –73 кг вазнтоифасидаги Феруз Саидов , -100 кг вазн тоифасида Ширин Шарипов ҳамда -90 кг вазн тоифасида Шуҳрат Бобоевлар муваффақиятли иштирок этиб кейинг босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз дзюдо бўйича кеча бўлиб ўтган баҳсларда -70 кг вазн тоифасида қатнашган ватандошимиз Гулноза Матниёзова ҳам ярим финалда ғалаба қозониб,олтин томон йўл олган эди.

Шаҳзода Абдуллаева тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!