Парагвайни мағлуб этган Бразилия ЖЧ-2018га йўлланма олган биринчи жамоага айланди

29 март,2017, 10:38 738

Парагвайни мағлуб этган Бразилия ЖЧ-2018га йўлланма олган биринчи жамоага айланди

 

ЖЧ-2018 турнирига Жанубий Америка қитъасидан саралаш босқичи 14-турида Бразилия терма жамоаси ўз майдонида Парагвай футболчилари билан куч синашди.

Ўз мавқеини тобора тиклаб бораётган Бразилия терма жамоаси рақиб дарвозасига 3 та жавобсиз гол урди. Голларга Коутиньо, Неймар ва Марсело муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, бразилияликлар ЖЧ-2018га йўлланма олган биричин жамоага айланди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.