Паралимпия кубоги. Санъаткорлар спортчилардан устун келди(ми)?

12 апрель,2017, 18:31 530

Паралимпия кубоги. Санъаткорлар спортчилардан устун келди(ми)?

Бугун Ўзбекистон паралимпия ассоциациясида стол тенниси бўйича “Паралимпия кубоги” мцусобақаси бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда ўтган мусобақада 50 га яқин санъат соҳаси вакиллари ва Рио-2016 XV-ёзги паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари иштирок этди. Иштирокчиларни қўллаб қувватлаш мақсадида тадбирда элимиз суйган санъаткорлар ўз чиқишлари билан барчани хушнуд этди.

Шуни қайд этиш жоизки, беллашувларда бир қатор спортчиларнинг иштирок этишига қарамай, санъат соҳаси вакиллари ҳам бу борада ўзларининг анча маҳоратли эканликларни намоён этишди.

Хусусан, бу борада Рио-де-Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинларида дзюдо бўйича бронза медали соҳибаси Севинч Салаева ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 Бугун ассоциациямизда стол тенниси бўйича “Паралимпия кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ерда  юртимизнинг таниқли юлдузлари ўзларининг спорт соҳасида ҳам қандай маҳоратга эга эканликларини намойиш қилишмоқда. Бундай мусобақалар бизнинг янада юқори натижаларни қўлга киритишимизга туртки бўлади.

Айтиш лозимки, қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган мусобақада паралимпия стол тенниси спортчиси Иззат Ҳамроев ғалаба қозонди. Шунингдек, иккинчи ўрин хонанда Дилмурод Қурбоновга нисиб этган бўлса, кучли учликни актёр Толиб Мўминов якунлаб берди.