Паралимпиячилар совринларга эга чиқмоқда

22 март,2017, 20:30 530

Паралимпиячилар совринларга эга чиқмоқда

 

 

Мамлакатимиз паралимпиячилари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган халқаро Гран-при мусобақасида муносиб иштирок этмоқда.

Элликка яқин давлатдан тўрт юздан ортиқ спортчи қатнашаётган нуфузли мусобақанинг ядро улоқтириш бўйича хотин-қизлар ўртасидаги баҳсида Наталья Семенова кумуш медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида Элбек Султонов шоҳсупанинг учинчи поғонасини эгаллади.

Мусобақа давом этмоқда. Спортчиларимиз ядро, найза ва диск улоқтириш баҳсларида ўз маҳоратини синовдан ўтказади.

SPORTS.uz