Паралимпиячиларимиз энди БАА да энг кучлилар сафидан ўрин олмоқда

Жорий йилнинг 20-26 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шахрида енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси хабар тарқатмоқда.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамо аъзолари енгил атлетиканинг ядро улоқтириш тури бўйича Семенова Наталя 2 ўринни (кумуш) эгаллаган бўлса, Султонов Элбек 14.30 см. ва  натижаси билан 3 ўринни (бронза) эгаллаб шохсупанинг юқори ўринларидан жой олдилар.

50га якин давлатдан 400дан ортиқ спортчи куч синашаётган мазкур мусобақада олдинда хамюртларимиз яна ядро улоқтириш, найза улоқтириш ва диск отиш бахсларида иштирок этадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!