Паралимпиячиларимиз шарафига галаконцерт ташкил этилди

5 декабрь, 16:00 369

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 3 декабр куни анъанага айланган паралимпия спортчиларига бағишланган "Орзу бир-Дунё бир" номли катта галаконцертини Истиқлол санъат саройида ўтказди. Ушбу концерт дастурига асосан Бразилиянинг Рио-Де-Жанеро шаҳрида бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия Ўйинларида муносиб иштирок этиб улкан ғалабаларни қулга киритилган паралимпия спортчиларига "Йилнинг энг яхши эркак спортчиси", "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси", "Йилнинг энг яхши мураббийи" ва "Йилнинг энг ёш спортчиси" йил номинациялари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари ушбу номинация ғолибларига ассоциация томонидан  қимматбаҳо совғалар берилди. Галаконцертда элимизнинг ёрқин юлдузлари ва санъаткорлари ўзларининг санъатлари билан барчани хушнуд этдилар .