"Парвона"га ғолиблик насиб этди (фото)

Миробод туманида ёзги таътил даврида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш намунали йўлга қўйилди. Шу мақсадда умумтаълим мактаблари қошида 5 та оромгоҳ ва 11 та спорт майдончалари ташкил қилинди. Бу эса шаҳар миқёсида ўтказилган мусобақаларда туман ёшларининг совриндор бўлишини таъминлади.

Шунингдек, туманда июль ойи давомида маҳаллалардаги уюшмаган болалар ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ҳам бўлиб ўтди. “Парвона” маҳалласи беллашувларда энг кучли жамоа эканлигини намойиш этиб, ғолиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!