Пасторе: ПСЖдан кетаман? Бу ёлғон

16 июнь,2017, 12:35 232

Пасторе: ПСЖдан кетаман? Бу ёлғон

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе ёзда жамоадан кетиши борасидаги хабарларни рад этди.

“ПСЖдан кетаман? Бу ёлғон. Таътилдан сўнг мен яна ПСЖга қайтаман. Ўтган мавсум жароҳатим сабаб кам майдонга тушдим. Шу сабабли якунланган мавсум мен учун яхши ўтди дея олмайман. Яхши ўйин намойиш этиб, яна терма жамоага чақирилишим учун янги мавсум бошланишини кутиб ўтирмоқчи эмасман”, - дейди Пасторе.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ 27 ёшли аргентиналик футболчига Италия ва Испания клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.