Пато: 17 ёшимда "Реал"га ўтишим мумкин эди...

27 июнь,2017, 11:30 403

Пато: 17 ёшимда

Айни дамда Хитой чемпионатида тўп сураётган “Милан” клуби собиқ ҳужумчиси Алешандро Пато ўз вақтида Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши мумкин бўлганлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳа, мен 17 ёшимда “Реал”га ўтишим мумкин эди. Бироқ, ўшанда “Милан”ни танлаганман. Ўша пайтда жамоа энг томошабоп ўйин намойиш этар ва барчадан кўп соврин қўлга киритар эди. Аммо, ҳозир барчаси ўзгарган. Ҳозирги “Милан” умуман бошқа”, - дейди 27 ёшли бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Пато 2007-2013 йилларда “Милан” шарафини ҳимоя қилган.

"Милан" ҳужумчиси "Арсенал"дан таклиф кутмоқда

Доннарумманинг агенти унинг "Милан" билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.