Паулиньо Бразилия терма жамоаси машғулотларини ўтказиб юборди

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Паулиньо “пентакампионлар”нинг Сочидаги сўнгги машғулотини ўтказиб юборди.

AFP нашри тарқатган хабарга кўра бу 29 ёшли футболчининг жароҳат олгани билан боғлиқ эмас. Шунчаки мураббийлар штаби “Барселона” аъзосининг Мексикага қарши нимчорак финалда бўлиб ўтган оғир ўйиндан сўнг тикланиб олишига имконият беришга қарор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг чорак финалида Бельгияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!