Пауло Дибала: Дель Пьерога етишишимга ҳали анча бор

29 апрель, 13:00 267

Ўхшаш хабарлар

Пауло Дибала: Дель Пьерога етишишимга ҳали анча бор


Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала “Аталанта”га (2:2) қарши кечган Италия чемпионати 34-тур баҳсидан сўнг “кекса синьора”нинг афсонавий ҳужумчиларидан бири Алессандро дель Пьерога тақлид қилишини айтиб ўтган.

– Афсуски, ўйин дуранг билан якунланди. Иккинчи бўлимда биз ғалабага ҳақли эдик. Аммо рақиб жамоа ҳам яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди.

Alessandro_Del_Piero

– Дель Пьеро — тақлид қилиш учун намуна. Унинг даражасига етишиш осон эмас. Бу фақатгина майдондаги ҳаракатларга боғлиқ эмас, балки майдон ташқарисида ўзини қандай тутиши ҳам муҳим ҳисобланади. У жуда хушмуомала одам. Мен у билан учрашганман. Дель Пьеродек бўлишим учун менга биринчи галда голларим камлик қилади. У мендан анча кўп гол урган. Унга етишишим учун анча бор. Келажагим? Мен жамоанинг рамзи бўлишни истайман, – дейди Дибала.