Павлюченко: "Барселона" шундай жамоаки, хатто, ПСЖ дарвозасига 5та гол "жойлаб" қўйиши мумкин

Россия терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган Роман Павлюченко ортда қолган ҳафтада бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигасидаги ПСЖ ва "Барселона" (4:0) жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Очиғи, "Барселона"нинг бундай мағлубиятидан ҳайратландим. Чунки, ўйиндан аввал кимдир бугун "Барселона" 4:0га ютқизади деса ҳеч ким ишонмаган бўлар эди. Аммо, шуни айтмоқчиманки бу жамоа ўз майдонида ПСЖ дарвозасига 5та гол "жойлаб"  қўйишга қодир. Шундай экан бу жуфтликда ҳали ҳеч нарса маълум бўлмади", - дейди айни дамда "Урал" клубида тўп сураётган Роман Павлюченко.


Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 8 март куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!