"Пахтакор" ўйинига ташриф буюриб "Дамас" ютиб олинг

 

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида 19 июнь куни бўлиб ўтадиган олий лига 14-тур учрашувида мухлислар ажойиб совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. 19 июнь куни олий лига 14-турида жамоамиз "Насаф"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 32 Gb" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!