"Пахтакор" – "Бухоро". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

 

Олий лига 10-тур беллашувида "Пахтакор" "Бухоро"ни қабул қилади.

Қўқондаги учрашувдан кейин Жасур Абдураимов бошчилигидаги "шерлар" навбатдаги учрашувга жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборишган. Ҳар икки жамоа йўқотишларсиз майдонга тушиш имкониятига эга.

Айни пайтгача чемпионатлар доирасида клублар 48 ўйинда майдонга тушишган. Уларнинг 33тасида жамоамиз, 6тасида рақиб зафар қучган. 9 тўқнашув дуранг билан тугаган. Тошкентда 24 учрашувнинг 21таси "Пахтакор" ютуғи билан якунланган.

Меҳмонлар 2 дуранг ва 1 ғалаба билан очколарга эга чиқишган. 103 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган жамоамиз 33 тўп ўтказиб юборган. Беллашувни Вадим Агишев бошлиқ ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО"

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Игорь Гормашов (Тошкент).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Ёшлар таркиблари учрашуви 11 май, пайшанба куни 17:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий жамоалар ўйини "Пахтакор" стадионида 12 май, жума куни 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!