“Пахтакор” – “Динамо”. Ўзаро ўйинларда тошкентликлар катта устунликка эга

 

Олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" пешқадам "Динамо"ни қабул қилади.

Самарқанд жамоаси ҳозирча олий лигада етакчилик қилмоқда. "Динамо" 2 ўйинда зафар қучди ва дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Жамоалар олий лигада айни пайтгача 44 бор тўқнаш келишган. 35 учрашувда "Пахтакор", 5 баҳсда "Динамо" ғалаба қозонган. 4 ўйинда кучлар тенг келган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 92 гол уриб, дарвозаларидан 22 тўп олиб чиқишган.

Тошкентда ўтган 22 беллашувнинг 21тасида жамоамиз устун келган. Самарқандликлар 2000 йил пойтахтда муваффақият қозонишган. Бу "Динамо"нинг сафарда қўлга киритган барча очколари саналади. Меҳмонда рақибимиз 22 ўйинда 5 тўп киритган холос.

"ПАХТАКОР" "ДИНАМО"

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

Ёшлар таркиблари ўйини 11 март, шанба куни 14:30да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 12 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!