“Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви жонли эфирга узатилади

21 апрель, 16:40 507

“Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви жонли эфирга узатилади

 

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг 7-турида “Пахтакор” – “Локомотив” иштирокида “пойтахт дербиси” бўлади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Sport” телерадиоканалидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, ушбу учрашув тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Футбол мухлислари ушбу учрашувни соат 18:00 дан бошлаб, “Sport” телерадиоканали орқали томоша қилишлари мумкин.

SPORTS.uz