“Пахтакор” – “Металлург” ўйинида автомобиль ютиб олишни истайсизми?

7 апрель, 12:08 319

“Пахтакор” – “Металлург” ўйинида автомобиль ютиб олишни истайсизми?

 

"Пахтакор" олий лиганинг 5 турида 7 апрел, жума куни Тошкентда "Металлург"га қарши баҳс ўтказади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишча, мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида 5 апрель  кунидан сотувга чиққан ва чипталарни марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади. Мавсумий абонементлар эса 180 минг сўмдан сотилмоқда.