“Пахтакор” – “Насаф”. Катта устунлик тошкентликлар томонида

18 июнь, 09:11 110

“Пахтакор” – “Насаф”. Катта устунлик тошкентликлар томонида

 

19 июнь куни "Пахтакор" Олий Лига 14-турида "Насаф"ни қабул қилади. Қаршиликлар айни пайтда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди ва ўртадаги фарқ 5 очкони ташкил қилмоқда.

Ҳозиргача томонлар Олий Лигада 40 ўйинда куч синашган. "Пахтакор" 22, "Насаф" 8 беллашувда зафар қучган. 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Тошкентликлар 57 тўп киритиб, 31 гол ўтказиб юборган. Тошкентдаги 20 ўйинда 16 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган.

Беллашувда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.  Жорий мавсум ушбу рефери жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқармаган.

Ёшлар жамоалари ўйини 18 июнь, якшанба куни Қибрайдаги стадионда 17:45да старт олади. Асосий таркиблар учрашуви 19 июнь, душанба "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади.